background

Chevrolet Onyx учун фойдали автокредит

02.11.2022

Chevrolet Onyx учун фойдали автокредит

1 ноябрдан бошлаб «Навоийавтотеххизмат»да янги «Onix» автомобили шартномалар бериш бошланди.

Кредит олиш учун қўшимча ҳужжатлар керак эмас, ёнингизда фақат паспорт бўлиши кифоя. Кредит сизнинг номингиз расмийлаштирилади. Дастлабки тўловнинг энг кам миқдори 10%, йиллик фоиз ставкаси 23% дан бошлаб, 5 йил муддатгача берилади.  

Chevrolet Onix бир нечта трим даражаларида тақдим этилади, жумладан механик узатмалар қутиси.

Chevrolet Onix ўлчамлари бўйича Chevrolet Cobalt ва Gentraга ўхшаш ихчам седандир. Автомобиллар бир хил ғилдирак базасига эга - 2600 мм, баландлиги ва узунлиги бўйичп бироз фарқ қилади.

1LS, 1LT, 3LT бошланғич позициялари 86 от кучига эга 1,2 литрли атмосфера двигателга эга бўлади. Ушбу версиялар фақат механик узатмалар қутиси ва пўлат ғилдираклар билан жиҳозланган бўлади.

LTZ Turbo, Premier 1, Premier 2 ва Redline ўрта ва юқори синф версиялари 130 от кучига эга 1,2 литрли турбо двигателга эга бўлади. Автоматик узатмалар қутиси ва қотишма ғилдираклар билан жиҳозланган бўлади.