(79) 21-000-22
Dushanba - Juma: 08:00-17:00

РАСМИЙ ХАБАРНОМА

Ҳурматли харидорлар! 

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Сиздан автомобилни дилерлик корхонаcидан олиб кетиш вақтида қуйидагиларга эътибор қаратишингизни сўрайди:

Автомобилини олиб кетиш вақтида Сиздан дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади. 

Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади. 

Агар Сиз бу каби таъмагирлик ҳолатларига дуч келсангиз компаниянинг +99878-147 14-14 рақамли "Ишонч телефонлари”га мурожаат қилишингиз сўралади.

Харидингиз ёқимли бўлишини тилаймиз!

****