(79) 21-000-22
Dushanba - Juma: 08:00-17:00

GM UZBEKISTAN НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН MALIBU ВА TRACKER АВТОМОБИЛЛАРИГА 3% ЧЕГИРМА ТАҚДИМ ЭТАДИ

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти барча юртдошларимизни кириб келаётган Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этади ҳамда Malibu ва Tracker автомобилларини харид қилиш истагида бўлган мижозларга 3% байрам чегирмасини эълон қилади.

Акция жорий йилнинг 19 мартидан эътиборан компаниянинг расмий дилерларидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган ҳолда ушбу автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга тақдим этилади. Акция жорий йилнинг 31 мартига қадар амал қилади.

Бундан ташқари бугунги кунда компания фоизсиз муддатли тўловга ҳам ушбу моделдаги автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

Автомобилни муддатли тўловга харид қилган мижозларга 3 фоизли чегирма амал қилмайди.

GM Uzbekistan келгусида ҳам янги акция ва хизмат турларини таклиф этган ҳолда мижозларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратишда давом этади.

Барчангизга ёқимли харид ва байрамона кайфият тилаймиз!