(79) 21-000-22
Dushanba - Juma: 08:00-17:00

«GM Uzbekistan» огоҳлантиради: Арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилаётган фирмалардан эҳтиёт бўлинг

«GM Uzbekistan» аҳолига жуда ҳам арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган "тадбиркорлар”нинг фирибгарлик фаолияти юзасидан қуйидагиларни маълум қилмоқда:

Маълум бўлишича, айрим фирмалар фирибгарлик билан жуда арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилиб, натижада на автомобиль ва на пулни қайтариб бермаган. Бугун ўнлаб инсонлар ана шундай фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган.

"GM Uzbekistan” АЖ янги автомобиллар савдоси билан фақатгина компаниянинг расмий дилерлари шуғулланишини маълум қилган ҳолда сизлардан огоҳ бўлишингизни, фирибгарларнинг қурбонига айланмаслигингизни сўраб қолади. Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://gmuzbekistan.uz/dillers/cat/1

"Агар Сиз бу каби қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол компаниянинг 78 141 77 77 "Ишонч телефонларига” қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг