(79) 21-000-22
Dushanba - Juma: 08:00-17:00

GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди

GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банклари турли шартларда автокредит хизматини таклиф этишмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0% бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, "Равнақ банк”, "Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк»лар томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз ўз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёҳуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 %ни ташкил қилади.

Масалан, агар сиз Nexia 3 LT 2-поз. ХАТБ «Равнақ банк»нинг 5 йил муддатга йиллик 26% ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 млн. сўмни ташкил қилади. 

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишишингиз мумкин:  http://gmuzbekistan.uz/avtokredit/avtokreditovanie.pdf

Автомобилни кредитга расмийлаштириш учун ўзингизга қулай бўлган банк филиалларига мурожаат қилишингиз лозим.