(8-436) 21-000-22
Dushanba - Juma: 08:00-17:00

Вилоят ҳокими К.Б.Турсуновнинг томорқадан самарали фойдаланиш бўйича вилоят аҳлига М У Р О Ж А А Т И

Азиз ҳамюртлар!

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 март куни вилоятимизга қилган ташрифи биз навоийликлар­га кат­та қувонч олиб келди. Ташриф давомида қа­тор ис­тиқ­­болли лойиҳалар билан танишиш баробо­рида, қиш­лоқ хўжалигидаги айрим муаммолар, ай­ниқса, аҳоли томор­қаларидан самарали фойдала­ниш бораси­да ҳам зарур топшириқлар берилди. Жумладан, вилоятда аҳо­ли то­мор­қасидан деярли фойдаланил­маётгани, аксин­ча экин­лар экиш, кўчатлар ўтқазиш, парранда, чорвачи­лик билан шу­ғулланиш, ихчам иссиқ­хоналар қуриш таж­рибаси аҳо­лига кўплаб даромад келтиришини таъкидлади.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз раислигида айнан шу мавзуда селектор кўринишида ўтказилган йиғилишда ҳам вилоятимиз аҳли кўплаб суғориш имко­нияти қулай ерлардан самарали фойдаланил­маётгани кескин танқид остига олинди.

Хабарингиз бор, 2017 йил 9 октябрда Юртбоши­миз­нинг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эга­ларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла­ри­ни ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдон­ларидан самара­ли фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда 10 октябрда "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Аҳоли даромадларини оширишга қаратилган мазкур ҳужжатларда соҳада фаолият юритаётган фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда мажбу­рият­лари аниқ белгилаб қўйилди.

Бу, аслида, халқимиз фаровонлигини, обод ва тўкин ҳаётимизни таъминлайдиган деҳқону боғбон­ларга билдирилган катта ишонч ҳамдир.

Дарҳақиқат, юртимиз тупроғининг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз, унади. Серқуёш заминимизнинг са­хо­вати билан пишиб етилган ҳар бир ҳосилнинг таъми­ни бошқа давлатда учратмай­сиз. Шунинг учун далалари­мизда етиштирилган сабзавот ва полизнинг, боғлардан узилган мева­нинг жаҳон бозорида харидори кўп.

Вилоятимиз деҳқончилик учун жуда қулай ҳудудда жойлашган. Сувимиз мўл, тупроғимиз серҳосил. Қиш­лоқ­даги ҳар бир оиланинг ўртача 8-10 сотих томорқаси бор. Лекин ҳанузгача хонадонларда деҳ­қончилик мада­нияти оқсаётгани ғоятда ачинар­ли ҳолдир. Аҳоли бўш томорқаси бўла туриб, бозор­­даги сотувчининг қўлига қараб яшаяпти. Фуқарола­римизда шижоат, ички фаол­лик, замон талабига янгича ёндашиш, ўз рўзғори обод­лигини таъмин­лаш, оилавий қўшимча даромад ман­баи­ни шакллан­тириш, иқтисодий тежамкорликка эри­шиш, фар­занд­лари келажагини ўйлаш йўлида ижобий ҳа­ра­кат­лар деярли сезилмаяпти. Аслида зар тупроғи­миздан дур ундириш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Қадрли деҳқонлар ва боғбонлар, томорқа ер эгалари!

Яна бир жиҳатни ҳисобга олиш зарурки, Ўзбе­кистон Республикаси Солиқ кодексининг 291-моддасига асосан якка тартибда уй-жой қу­риш ва уй-жойни обо­донлаштириш учун берилган ер участ­каларининг томор­қа қисмига қишлоқ хў­жа­лиги экинлари экилмаган ёки уни ободон­лашти­р­маган ҳолларда 3 баробар миқ­дорда ер со­лиғи тўланишини белгиловчи қўшимчалар киритилган.

Шу билан бирга, фойдаланилмаган томорқа ер­ларининг давлат томонидан олиб қўйилиши ва қайтиб берилмаслиги ҳам барчамизни сер­гак торттиради, деб ўйлайман.

Айни пайтда, мамлакатимизда ўз томор­қа­си­дан самарали фойдаланиб, мўл-ҳосил кўтарган, таж­ри­басини юртдошларига ўргатган мириш­кор деҳқону боғбонларимизни мукофотлаш та­шаб­буси ҳам илгари сурилмоқда.

Халқимизга қулайлик яратиш, бир парча ер­дан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида ёш­лари­миз томонидан инновацион ишланмалар — замонавий, тежамкор иссиқхоналар барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу қишлоқ шароитида йил­нинг тўрт фаслида ҳам то­мор­қадан самарали даромад олиш, бандлик ва турмуш фаровон­ли­гини таъминлашнинг оқи­лона ечими бўлиши тайин. Шу билан бирга, қа­тор ҳудудларда кўп йиллардан бери кенг фой­даланаётган усул — траншеяли иссиқхона­лар барпо этиш анъана­сини бошқа маҳалла­ларда ҳам оммалаштириш, кўкатдан тортиб цитрус мева­ларгача етишти­ришни йўлга қўйиш турмуш ободлигини таъ­мин­лашга хизмат қилади.
: дангасанинг оч қо­лиши тайин. Бугунги давр, янгича яшаш бо­қимандалик кайфиятини умуман ёқламайди. Кимгадир ор­тиқча юк бўлиш ўрнига ўз ара­васини ўзи мус­тақил торта­диган ҳозирги за­мон­да томорқаси бор оилага нисбатан эҳ­тиёж­манд ёки кам таъминланган, деган таърифни ишлатиш нотўғри, аслида.

Қадрли навоийликлар!

Серҳосил еримиз, даромад олишга кенг ҳов­ли­миз бор экан, ҳар биримиз томорқа мада­ния­ти­мизни юксалтириб, хонадонларимизни обод, яшаш шароитимизни намунали тарзга келти­рай­­лик! Фарзандларимиз ҳам оиладаги бу каби тартиб-таомил асосида яхши яшашга ин­тилиб, ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қи­лишни биз­дан ўргансин. Улар келажагига бе­фарқ бўлмайлик.

Унутмангки, қилган ҳар бир меҳнатимиз ўзи­миз ва оиламиз учун. Хонадонимиз саришта­лиги ва ризқи­миз бутунлиги тадбиркорлиги­миз, ўзимиз­нинг тежамкор ва ақлли режаларимизга бево­сита боғлиқ.

Ўз уйимизни ўзимиз обод қилайлик! Дас­тур­хон­ларимиз шахсий томорқамизда униб, етил­ган ҳо­сил билан тўкин-сочин бўлсин. Меҳна­тимиз ро­ҳати бир ён бўлса, пешона теримиз эва­зига етиш­тирил­ган ризқнинг мазаси ўзгача бўлади!

Ҳар биримиз Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида ўз меҳнатимиз билан ҳис­са қўшишни энг олий мақсад қилиб, томорқа­миздан самарали фойдаланишимизда масъулиятли бўлайлик.

Мен Сизларни бугундан бошлаб томорқа ма­да­ниятига янгича ёндашув билан муносабатда бў­лиш­га чақириб қоламан ва ушбу мурожаатим ўзи­­нинг ижобий натижасини беришига ишонаман.

Томорқа ер эгаларидан бошлаб, барча масъул­­лар, маҳалла раиси, сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ички ишлар бў­лими, давлат солиқ инспекцияси бошлиғигача жиноий жавоб­гар­ликкача бўлган чоралар қатъ­ийлиги тўғрисида барчани яна бир бор огоҳ­лантираман.